ОЧЛ. "Ал-Ҳилол" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
ОЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Сепахон" - "Ал - Ҳилол" учрашуви 1:3 ҳисоби билан тугади.
Дастлаб, Резайен 37-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Малком имкониятларни тенглаштириб қўйди. 76-дақиқада ҳакам мезбонлар ҳимоячиси Данешгарга қизил карточка кўрсатиб, ўйиндан четлаштирди. 90+4 дақиқада Митрович жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Ҳамддан ўйинга нуқтани қўйди.
Шу тариқа, илк баҳсда риёдликлар зафар қучди.
Фикрлар