ОЧЛ. "Ал-Вакра" - "Навбаҳор": Матнли трансляция

Осиё чемпионлар лигаси сўнгги саралаш босқичи доирасида "Ал-Вакра" - "Навбаҳор" ўйини старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  • 120+2'

    Тугади! "Навбаҳор" Қатарда қийин ғалаба эвазига ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди. 

  • 116'

    Жамшид Болтабоев ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

  • 114'

    Юсупов навбатдаги зарбани бартараф этмоқда. 

  • 110'

    Асад Собиржонов ўрнига Жасур Яхшибоев ўйинни давом эттиради.

  • 109'

    "Ал-Вакра" бир киши кам бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Аммо ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қиляпти!

  • 106'

    Тўртинчи бўлимга ҳам старт берилди. 

  • 105+1'

    Тайм тугади. Ҳисобда олдинда бормоқдамиз - 0:1.

  • 105'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчисига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 103'

    Вакилларимиз голдан руҳланган ҳолда яна олдинга ўтмоқда. 

  • 98'

    ГООООООООООООЛ! "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди. Жўрабековнинг узатмасидан сўнг Абдуманнопов ҳисобни очди. 

  • 95'

    Собиржоновнинг зарбасини рақиб посбони бартараф этди. 

  • 91'

    Экстра-таймларнинг биринчиси бошланди. 

  • 90+6'

    Экстра-таймлар гувоҳи бўламиз. 90 дақиқада ҳисоб очилмади. 

  • 90+5'

    Милош Милович ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга туширилди. 

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Вакилларимиз позицион ҳужум ташкил этишга ҳаракат қиляпти. 

  • 85'

    Рақиб сафида бирданига 3 та ўзгариш амалга оширилди. 

  • 83'

    Абдуманнопов тўпга улгурмади. Натижада, у дарвозабонга жароҳат етказиб қўйди.

  • 81'

    Қизил карточка. Рақибнинг 3-рақамли вакили Холид Шурраб майдондан четлатилди. У захирадан майдонга тушганди. 

  • 78'

    Табатадзега шифокорлар ёрдами керак. У жароҳат олган кўринади. 

  • 76'

    "Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш. Аброр Исмоилов ўрнига Дониёр Абдуманнопов майдонга туширилди.

  • 72'

    Тўп билан бизнинг футболчилар.

  • 68'

    Болтабоевдан ажойиб хатти-ҳаракатлар кўрдик. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

  • 65'

    Табатадзенинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 62'

    Уххх. "Навбаҳор" футболчилари қулай имкониятдан гол ура олмади. Аниқроғи, тўпга зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 59'

    Қатар клуби футболчилари тўпни назорат қиляпти.

  • 56'

    Фоллар бўйича - 6:15. Афсуски, устунлик биз томонда.

  • 55'

    Игорь Голбан сариқ карточка олди. 

  • 53'

    Рақиб жарима майдони олдида прессинг амалга оширдик. Аммо қатарликлар вазиятдан яхши чиқиб кетишди. 

  • 51'

    Ўйин давом этади. Ҳаммаси жойида. 

  • 49'

    Ўткир Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ўткир Юсупов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Қойил, Ўткир!!!

  • 42'

    Сариқ карточкаси бор Миловичга ҳакам оғзаки тушунтириш берди. Буёғига ҳимоячимиз эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилиши лозим.

  • 39'

    Вакилларимиз ҳимояда ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда. 

  • 36'

    Қатар клубида хавфли ҳужумлар сони ошиб бормоқда. 

  • 32'

    Милош Миловичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 30'

    Юсуповдан яна бир ажойиб сейв!

  • 29'

    "Ал-Вакра" сардори "Навбаҳор" сардори Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага зарба берди. Бироқ терма жамоамиз посбони ўз ўрнида.

  • 28'

    Собиржонов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 27'

    Тўп билан "Ал-Вакра" футболчилари. 

  • 25'

    Вакилларимиз ҳужумга ўтишга уриниб кўрди. Аммо ҳаракат самарасиз якун топди.

  • 20 '

    Футболчилар асосан майдон марказида кўпроқ тер тўкишмоқда.

  • 17'

    "Ал-Вакра"нинг етакчи футболчиси Ҳазем Шеҳата жароҳат олиб, майдонни тарк этди ва унинг ўрнига захирадан майдонга Холид Шурраб тушди.

  • 8'

    Табатадзенинг жарима зарбасидан тепган тўпини рақиб посбони қайтарди. 

  • 4'

    Ўйин кескин ва шиддатли ўтаганга ўхшаб кўринмоқда. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсунов Саидасрор
22/08/2023 21:28
Бизни узбекистонда телевидиния нол кайердаги италия испания футболини олиб беради узбекистон кулибларини уйинини факат ютса олиб береди мобода юткиса ха оби хаво сабабли курсатилмайди бахона оби хаво шу сабаб мухлислар узбек футболидан воз кечишади .
&
Турсунов Саидасрор
22/08/2023 21:28
Бизни узбекистонда телевидиния нол кайердаги италия испания футболини олиб беради узбекистон кулибларини уйинини факат ютса олиб береди мобода юткиса ха оби хаво сабабли курсатилмайди бахона оби хаво шу сабаб мухлислар узбек футболидан воз кечишади .