ОЧЛ. "Ал-Веҳдат" "Ал-Садд"ни мағлуб этди. "Насаф" жой олган гуруҳда вазият чигаллашмоқда (турнир жадвали)

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Ал-Веҳдат" - "Ал-Садд" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иорданияликлар сафида голлар Самир, Абдулсами ва Юсуф Муҳаммад ҳисобига ёзиб қўйилди. Қатарликларнинг ягона голига Табата муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Ал-Веҳдат"нинг очколари сони 4 тага  етди. "Ал-Веҳдат" ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд.

Марҳамат, қуйида "аждарлар" жой олган гуруҳдаги вазият билан танишинг.

группа е

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!