ОЧЛ. Бугун Ғаниев жамоаси қўшниларимизга қарши майдонга тушади

Бугун Осиё қитъасида ОЧЛ гуруҳ босқичи учрашувларига старт берилади.

Легионеримиз Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби дастлабки тур беллашувини қўшниларимизга қарши ўтказади. Дубайликларга Туркманистоннинг "Аҳал" жамоаси рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:15 да старт олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ғаниев жамоаси "C" квартетидан ўрин олган бўлиб, "Аҳал", "Ал-Гарафа" ҳамда "Фулад" қаршилигини синдиришига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!