ОЧЛ. Феллайнининг голи жамоасига ёрдам бермади

Куннинг дастлабки учрашувида икки япон клублари - "Санфречче Хиросима" ва "Кашима Антлерс" ўзаро кураш олиб борди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Аммо биринчи беллашувдаги 1:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига "Кашима Антлерс" чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Иккинчи баҳсда эса Хитойнинг "Шаньдун Лунэн" ва "Гуанчжоу Эвергранд" клублари куч синашди ва бу қарама-қаршилик ҳам 3:2 ҳисоби билан якун топди. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди ва "футбол лотереяси"да омад Маруан Феллайни жамоадошларидан юз ўгирди - 5:6.


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!