ОЧЛ. Ғарбий минтақада кимлар плей-оффга йўл олди?

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Ушбу турдан сўнг плей-оффга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди. 

Вакилларимиздан "Навбаҳор" ва "Насаф" гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлган бўлса, ОКМК ва "Пахтакор" чиқа олмади. Тошкентликлар сўнгги ўйинда "Ал-Фейҳа"ни таслим қилганида, плей-оффга йўл олиши мумкин эди, лекин йирик ҳисобда мағлуб бўлди. 

Демак, "Ал-Фейҳа", "Ал-Иттиҳод", "Ал-Ҳилол", "Ан-Наср", "Навбаҳор", "Насаф", "Ал-Айн" ва "Сепахон" клублари нимчорак финалда. 

Маълумот учун, Саудия Арабистонидан 4 та, Ўзбекистондан 2 та, БАА ва Эрондан биттадан жамоа плей-йўлланмасини нақт қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахромжон Турсунов
05/12/2023 23:55
Навбахор ва Насафга омад тилайман