ОЧЛ. Жамоаларимиз жойлашган гуруҳлардаги вазият билан танишинг!
ОЯЛ 3-туридан ўрин олган бир қанча учрашувлар бўлиб ўтди. Жамоаларимиздан "Насаф", "Навбаҳор" ва ОКМК ўз ўйинларини ўтказди. Қаршиликлар сафарда "Шаржа"га имкониятни бой бериб қўйган бўлса, "Навбаҳор" ўз майдонида "Нассажи"ни камбэк эвазига мағлуб қилди. "Кончилар" эса "Сепахон"га 1:3 ҳисобида енгилди.
3-турдан кейин жамоаларимиз жойлашган гуруҳлардаги вазият ҳам ўзгарди. "A" гуруҳида "Ал Иттиҳод" биринчиликни ҳеч кимга бермади. "Сепахон" ва "Эйр Форс" 2 ва 3-поғонада бўлса, ОКМК ҳали очко тўплай олгани йўқ ва сўнгги ўринда қолиб кетди.
"B" гуруҳида "Насаф" иккинчи ўринга тушиб қолди. "Шаржа" пешқадам бўлиб турибди. "Ал Файсали"га 6 та гол урган "Ал Садд" эса 3-ўринда.
"D" гуруҳида вазият ўзгаргани йўқ. Ҳали ҳам "Ал Ҳилол" биринчи ўринда кетмоқда. "Навбаҳор" риёдликлар билан бир хил 7 очко тўплаган, тўплар нисбати Жезуш шогирдларида яхшироқ бўлгани сабаб клуб пешқадам бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Пахтакор" "Аҳал"ни қабул қилади. Тошкентликлар ҳали очко ололгани йўқ. Ушбу баҳсни эса "Sports.uz Live" каналида томоша қилингишиз мумкин.
Фикрлар