ОЧЛ. Легионеримизнинг клубини ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди
Бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури бошланади.
Легионеримиз Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби ўз ўйинини бугун ўтказади. Дубайликларга Эроннинг "Фулад" жамоаси рақиблик қилади. Беллашув бизнинг вақт билан соат 01:15 да старт олиши режалаштирилган.
Мазкур учрашув олдидан "Шабаб" 9 очко билан иккинчи, эронликлар 11 очко билан биринчи поғонани эгаллаб турибди. Яъни, бугунги ғалаба легионеримиз жамоасини пешқадамга айлантириши мумкин.
Фикрлар