ОЧЛ. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди, Фёдоров бунга қандай изоҳ берди?

“Ал Ваҳда”ни ғалаба ва плей-офф босқичига чиққани билан табриклайман. Ўтказилган илк голга қадар биз яхши ўйнаётгандик. Аммо голдан кейин концентрацияни йўқотдик ва шу боисдан голларни ўзимиз яратиб бердик.

Ҳолат шунгача етиб боргандики, бизга фақатгина ғалаба ва уч очко керак эди. 1:1дан кейин олдинга катта кучни ташладик ва ҳимоя чизиғини очиб қўйдик. Иккинчи голдан кейин ҳолатимиз оғирлашиб кетди. Яхши ҳимояланаётган рақибнинг дарвозаси қаршисида бир неча вазиятлар яратиб, ҳисобни тенглаштиришмиз ҳам мумкин эди. Урмадик, эвазига учинчи голни ўтказиб юбордик", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!