ОЧЛ. Мағлубиятга учраган АГМК турнир жадвалида қайси ўринга жойлашди? (Фото)

Айни пайтда Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич учрашувлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" ва АГМК иккитадан ўйин ўтказди.

Олмалиқликлар бу тур Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан куч синашди ва 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада Миржалол Қосимов шогирдларининг имконияти пасайди.

2-ўйиндан сўнг, "А" гуруҳида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" клублари пешқадамликни қўлга олди. Аввалги турда 2-ўринни банд этган олмалиқликлар бир поғона пастлашди. Жалолиддин Машарипов фаолият юритаётган "Шабаб Ал-Аҳли" эса охирги ўринда.

Қуйида ОЧЛ "А" гуруҳи 2-турдан сўнг турнир жадвали қай кўринишда эканини билишингиз мумкин:

EzS0OYAVoAArZOh  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!