ОЧЛ. "Насаф" - "Ал-Файсали": Матнли трансляция

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Файсали" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилиб боришингиз мумкин. 

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Насаф" 0:1 ҳисобида "Ал-Файсали"га имкониятни бой берди.

  • 90+2'

    Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Алиқуловдан ноаниқ зарба.

  • 85'

    Вакилларимиз сўнгги дақиқаларда гол уриш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳозирча ҳаракатлар бесамар кетяпти.

  • 80'

    Алибек Давронов ўрнига Иван Соловёв ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Станоевичнинг яна бир узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 77'

    Бойл Абдувоҳид Неъматовга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

  • 76'

    Дилшод Саитов рақибга нисбатан кескин қўполлик ишлатди.

  • 69'

    "Аждарлар" саудияликлар дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда. Бироқ ҳамон ҳисоб тенглашганича йўқ.

  • 66'

    Муҳитдинов ўрнига Сухроб Нуруллоев баҳсга қўшилди.

  • 64'

    Бозоров ажойиб ҳаракатларидан кейин дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 61'

    Смайлагичнинг бош билан берган зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни деярли чизиқдан қайтариб қолди.

  • 59'

    Фоллар сони бўйича - 13:6. Бизникилар бу борада яққол устунлик қилмоқда.

  • 56'

    Рақибларимиз тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда.

  • 52'

    Хакам рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун Станоевичга сариқ карточка кўрсатди.

  • 49'

    Майдон марказида тўп учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 48'

    Мозговой бразилиялик Исмаил Лимага нисбатан фол ишлатди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 46'

    "Насаф" таркибида ўзгариш. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Ойбек Бозоров майдонга туширилди.

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб - 0:1. Саудияликлар олдинда бормоқда.

  • 45+3'

    Смайлагичнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп тўғри рақиб посбонининг қўлига бориб тушди. 

  • 45+2'

    Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Кучли прессинг эвазига тўп яна қайтариб олинди. 

  • 40'

    Норчаев яхши вазиятга эга бўлганди. Лекин рақиб посбони тўпга отилиб чиқиб, хавфни бартараф этди.

  • 38'

    Алиқуловнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 34'

    Ўйинда яна тўхталиш юзага келди. Рақиб футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 32'

    Абдураҳимовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 29'

    ГОЛ. "Ал-Файсали" учрашувда ҳисобни очди- 0:1. Гол муаллифи - Жулио Таварес.

  • 27'

    Вакилларимизнинг ҳужумларида кескинлик кўзга ташланмаяпти.

  • 25'

    Акмал Мозговвойга нисбатан ишлатилган жиддий қўполлик учун Ҳусайн Салемга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 23'

    Саудияликлар жарима майдонимиз олдида прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олди. Бироқ ноаниқ узатма сабаб уларнинг ҳужуми якунига етмади.

  • 20'

    "Ал-Файсали" сафида мажбурий ўзгариш. Аҳмад Асири ўрнига Ясин Барнави учрашувни давом эттиради.

  • 18'

    Ўйин давом этади. Рақиб футболчисига майдон ташқарисида тиббий муолажа кўрсатилмоқда.

  • 15'

    "Ал-Файсали"да мажбурий ўзгариш амалга оширилиши мумкин. Аҳмад Асирининг аҳволи яхши эмас.

  • 13'

    Рақиб жарима майдонида икки жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув юзага келди. Бироқ бу вазият пенальти учун сабаб бўла олмайди.   

  • 12'

    Рўзиқул Бердиев шогирдлари баҳсдаги илк бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 10'

    "Насаф" кўпроқ тўп билан муомала қилмоқда. Рақибларимиз асосан, қарши ҳужумга эътибор қаратмоқда.

  • 7'

    Ҳозирча жамоалар эҳтиёткор футбол кўрсатмоқда.

  • 4'

    "Аждарлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 2'

    Вакилларимиз жарима зарбасига эга бўлди. Аммо Шароф Муҳитдинов тўпни жонли девордан ўтказа олмади.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди.

  • *'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Файсали" ўйини старт олди. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Nasaf Qarshi
16/04/2022 03:25
Насруллаевнинг урни билинди шу уйинда, агар у булганида камида 2-0 га ютса буларди
&
Nasaf Qarshi
16/04/2022 03:24
Шу Бозоровни уйин бошидан тушириш керак эди менимча