ОЧЛ. "Насаф" бугун плей-офф йўлланмасини ҳал қилиши мумкин!

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунига етади.

Ўзбекистон шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилаётган "Насаф" ўз ўйинини ўтказади. Вакилларимизга Иорданиянинг "Ал-Веҳдат" клуби рақиблик қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:15 да старт олиши режалаштирилган.

Томонларнинг дастлабки тўқнашувида қаршиликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугунги баҳсда Бердиев шогирдлари очко олса ёки энг камида йирик ҳисобда мағлуб бўлмаса, кейинги босқичга чиқади.

Вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хужакулов Хуршидбек
27/04/2022 12:12
Олга насафим