ОЧЛ. "Насаф" Саудия клуби билан нурсиз дуранг қайд этди

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Ал-Файсали" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекди.

Мухлислар кўплаб хавфли вазиятлар гувоҳи бўлди. Аммо томонларга гол уриш насиб этмади.

Шу тариқа, "Насаф"нинг очколари сони 5 тага  етди. "Ал-Файсали"да очколар сони 8 тани ташкил этади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Якуний ҳисоб 0:0. 

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Ал-Файсали" чуқур ҳимояга ўтиб олди.

  • 85'

    Марко Станоевич ўрнига Баҳром Абдураҳимов захирадан баҳсга қўшилди.

  • 82'

    Марко Станоевич узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Бироқ зарба ноаниқ кўриниш олди.

  • 78'

    Станоевичдан яна бир зарба. Дарвозабондан яна бир сейв.

  • 75'

    Шароф Муҳитдинов ўз ўрнини Семир Смайлагичга бўшатиб берди.

  • 71'

    Майдонда ҳар бир қарич ҳудуд учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 68'

    Неъматов бирга-бир вазиятдан жамоамизни қутқариб қолди. Мартин Бойленинг айёрона зарбасини Абдувоҳид оёқлари билан қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 67'

    Тўп назорати 42% - 58%. Устунлик "Насаф" томонда.

  • 66'

    Саудияликлар дарвозабони Мустафа Малаекага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 62'

    "Ал-Файсали" сафида Муҳаммад Ал-Амри ўрнига Холид Кааби майдонга туширилди.

  • 61'

    Умар Эшмуродов ажойиб тарзда рақибдан тўпни олиб қўйди ва рақибнинг хавфли ҳужумига якун ясади.

  • 57'

    "Насаф"нинг деярли барча футболчиси рақиб майдонидан жой эгаллаган. Дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов сўнгги ҳимоячи ролида пайдо бўляпти.  

  • 55'

    Алибек Давронов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

  • 53'

    Вакилларимиз гол уриш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб ҳам тартибли ҳимояланмоқда.

  • 49'

    Станоевичнинг жарима зарбасидан тепган тўпини яна рақиб посбони эгаллаб олди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Бозоровнинг яна бир зарбаси рақиб посбони томонидан бартараф этилди.

     

  • 37'

    Ойбек Бозоров жарима майдонида йиқилиб тушди. Лекин хакам бу вазият пенальтига етарли эмас, деб ҳисоблади.

  • 33'

    Нуруллоевнинг жаримадан узатиб берган тўпидан рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши мумкин эди. Бироқ дарвозабон ишончли ҳаракат қилди.

  • 29'

    Майдон марказида Нуруллоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 26'

    "Насаф" таркибида мажбурий ўзгариш. Иван Соловёв ўрнига Суҳроб Нуруллоев ўйинга қўшилди.

  • 24'

    "Аждарлар" қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 21'

    Станоевичнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

  • 18'

    Кескин қўпол ҳаракати учун "Ал-Файсали" аъзоси Валид Ал-Аҳмадга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 14'

    "Ал-Файсали" узун паслар орқали тезкор қарши ҳужумдан гол уришга ҳаракат қилмоқда. 

  • 11'

    Мозговойнинг кучли зарбасига ҳимоячи "блок" қўйди. Қайтган тўп футболчимизга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 9'

    "Аждарлар" айни пайт тўп назорати бўйича устунлик қилмоқда.

  • 7'

    Майдон марказида Станоевич рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 4'

    Вакилларимиз рақиб майдонида прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. "Насаф" қора, "Ал-Файсали" оқ либосда ҳаракат қилади.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • *'

     

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Ал-Файсали" - "Насаф" ўйини старт олди. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!