ОЧЛ. "Насаф"нинг бошланғич таркиби маълум. Рўзиқул Бердиев ўзгаришларга қўл урди
Бугун "Насаф" ОЧЛ 3-турида Саудия Арабистони шарафини ҳимоя қилаётган "Ал-Файсали" клуби рақиблик қилади. Мазкур беллашув бизнинг вақт билан соат 22:15 да старт олади ва "Футбол ТВ" канали орқали трансляция қилинади.
Айни пайтда қаршиликларнинг бошланғич таркиби маълум. Унга кўра Рўзиқул Бердиев 2 та ҳужумчи билан ўйинни бошлайди ва таркибда ўзгаришларга қўл урди.
"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Умарбек Эшмуродов, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов, Семир Смайлагич, Марко Станоевич, Баҳром Абдураҳимов, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Алибек Давронов
Фикрлар