ОЧЛ. "Навбаҳор" - "Мумбай Сити": Искандеров ҳисобни очди
Айни пайтда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'

Учрашув якунланди. Унда вакилларимиз йирик - 3:0 ҳисобидаги тарихий ғалабани қайд этди.
- 90'

Азимжон Аҳмедов огоҳлантирилди.
- 90'
Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Лекин сўнгги паллада тўпни меҳмонлар посбони Лаченпа қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 90'

"Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгаришлар юз бериб, Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоевлар ўрнига Азимжон Аҳмедов ҳамда Музаффархон Муминовлар майдонга тушишди.
- 90'

Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

ГОООЛЛЛЛ! 88-дақиқада дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Дониёр Абдуманнопов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади - 3:0.
- 87'

Меҳмонлар таркибида наватдаги ўзгариш юз берди. Апуиа Ўрнига Гуркирта майдонга тушди.
- 82'

"Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгариш: Майдонда ҳаракат қилган Жасур Яхшибойев ҳамда Остон Ўруновлар ўрнига майдонга Асадбек Собиржонов, Донёр Абдуманноповлар тушди
- 79'
Менимча икки жамоа ҳам ҳисобга розидек кўринмоқда
- 75'
Бугунги учрашувга 8230 нафар мухлис ташриф буюрди.
- 72'

"Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Майдонда ҳаракат қилган Тома Табатадзе ўрнига Темурхўжа Абдуҳолиқов туширилди
- 70'

Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш юз берди. Викрам ўрнига Бипин майдонга тушди.
- 66'

Меҳмонлар сафида Перейра Диаз огоҳлантирилди.
- 62'
Меҳмонларнинг ҳужуми ҳавфли тус олди. Яхшиҳамки ҳужумчига аниқлик етишмади. Йўлдошев тўпни ўтказмади
- 61'

Иброҳим Йўлдошев огоҳлантирилди.
- 57'

Меҳмонлар таркибида дастлабки ўзгариш юз бериб, Чхангте ўрнига Эл Ҳаяти майдонга тушди.
- 58'

ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Остон Уруновнинг супер рейдидан сўнг Жасурбек Яхшибоев гол уриб, ҳисобни иккита ошириб қўйди. Баракалла йигитлар!!!!
- 52'

ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Жамшид Искандеров 25-30 метрлар чамаси узоқликдан кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.
- 49'
Иккинчи бўлимда темп нисбатан пасайди
- 47'

Иккинчи бўлим бошидаёқ наманганликлар бурчак зарбасини амалга оширди. Жамшид Искандеровнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтарди
- 46'

Учрашувнинг 2-бўлими бошланди.
- 45'

Учрашувнинг 1-бўлими якунланди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетди.
- 45'
Ўткир Юсупов жароҳат олган бўлиши мумкин. У оқсоқланиб ҳаракат қилмоқда
- 45'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 41'
УХХХХХХХХХХХХХ! Пенальтини Стюарт амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг, тўпни "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов қайтарди.
- 43'
"Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди.
- 40'
Биринчи бўлим сўнгига келиб, меҳмонлар фаоллликни оширди.Кетма-кет Ўткир Юсуповни безовта қилишмоқда
- 36'
Дарвоза томон зарбалар сони 3:2 "Навбаҳор" фойдасига
- 32'
Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп меҳмонлар дарвозабони Лаченпага бориб тушди
- 31'
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, тўпни "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов ушлаб олди.
- 28'
"Навбаҳор" бурчак зарбасидан нимадир ўйлаб топмоқчи. Ҳали ўхшамади
- 28'
ОЧЛ. "D" гуруҳи. 2-тур. "Навбаҳор" - "Мумбай Сити": Ҳали ҳам таблода иккита нол порлаб турибди.
- 23'
Майдон марказига яқин жойда Филипп Иванович рақибига нисбатан кескин ўйнади
- 18'

Болтабоевнинг супер рейдидан сўнг Остон Ўрунов зарба берди, Остоннинг зарбаси химоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 17'
Наманганлик мухлислар ўз суюклиларидан гол сўрамоқда.
- 15'
Дастлабки 15 дақиқаликда "Навбаҳор" устунлик қилган бўлса, энди меҳмонлар тўпга эгалик қилиб, ўйин тизгини ўз қўлларига олмоқчи
- 12'
"Навбаҳор" устози Самвел Бабаян жамоасининг ўйинидан қониқмаяпти ва турган ҳолда "лочинлар"га "дарс бериб турибди"
- 10'
Меҳмонларнинг илк ҳужумидан сўнг, тўпни "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов ушлаб олди. Ҳозирча намангнанлик мухлислар фаол!!!
- 5'

"Лочинлар" дастлабки бурчак зарбасини амалга оширди. Яхшибоевнинг узатмасидан сўнг меҳмонлар ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилди
- 2'

"Навбаҳор"нинг илк дақиқадаги ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин сўнгги паллада, Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
- 2'
Бугунги ўйинни мезбонлар кўк, меҳмонлар эса қора рангли футболкаларда ўтказишмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди. Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди.
- 0'
Ҳар икки жамоа аъзолари бугунги учрашув ҳакамлари бошчилигида, ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.



Фикрлар