ОЧЛ. "Навбаҳор" Наманганда "Мумбай Сити"ни "Болливуд" услубида мағлубиятга учратди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" баҳси бўлиб ўтди ва унда наманганликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи бўлим Ўткир Юсуповнинг пенальтини қайтарган вазияти билан ёдда қолди. Учрашувнинг 41-дақиқасида меҳмонларнинг ҳужуми пайтида тўп тасодифан Иброҳим Йўлдошевнинг қўлига тегди. Натижада "лочинлар" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Пенальтини Стюарт амалга оширди ва унинг зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов қайтарди.

Иккинчи бўлимни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган "Навбаҳор" 52-дақиқада ҳисобни очди. Жамшид Искандеров узоқ масофадан супер зарба йўллади ва мусобақадаги энг чиройлм голлардан бирига муаллифлик қилди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Остон Уруновнинг супер рейдидан сўнг Жасурбек Яхшибоев аниқ зарьа йўллаб, фарқни иккита ошириб қўйди. 

88-дақиқада дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Дониёр Абдуманнопов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади - 3:0.

Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари ишончли ғалабани тантана қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
03/10/2023 20:59
Хиндлар Бобурий юртига келганликларини хис килишди. Балли Навбахор!
&
Jokha
03/10/2023 20:59
Стадион тулишини аншлаг булишини кутган едим афсуски 100 сумга билет олганимдан Кура тв да курганим афзал деб тушмадим стадионга