ОЧЛ. Одил Аҳмедовнинг жамоаси илк мағлубиятини корейс клубидан қабул қилиб олди

Бундан бироз аввал Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-тури доирасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ҳамда Жанубий Кореянинг “Ульсан Хёндэ” клублари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Ўйин тақдирини 66-дақиқада мезбонлар аъзоси Жуниор Негао томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Одил Аҳмедов ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Шанхай СИПГ" илк турди Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!