ОЧЛ ўйини олдидан "Локомотив"да йўқотиш ёхуд Ўзбекистон МТЖ футболчиси хорижга йўл олди
"Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров фаолиятини хорижда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда футбол шарҳловчиси Бобур Акмалов телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
- "Локомотив" клуби Абу Дабидан Тошкентга Жамшид Искандеровсиз қайтди.
Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи Қатар Суперлигаси клуби билан келишувга эришган. Искандеров айнан қайси жамоа таркибига қўшилганини билишнинг имкони бўлмади.
Бироқ, у "Локо" билан эмаслиги аниқ. ОЧЛ квалификация ўйинидан олдин бу "темирйўлчилар" учун йўқотиш, дейиш мумкин, - дея ёзди Бобур Акмалов.
Фикрлар