ОЧЛ ўйинлари қачондан давом эттирилиши маълум бўлди

Осиё Футбол Конфедерацияси футзал бўйича Осиё чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда ОЧЛ баҳслари ўтказилиш саналарига ўзгартириш киритилгани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, катталар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 4-15 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Баҳрайн мезбонлик қилиши режалаштирилган U16 Осиё чемпионати эса 25-ноябрь – 12-декабрь кунларига кўчирилади.

Бундан ташқари, Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган форматда сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу учрашувларга мезбонлик қиладиган мамлакат номи кейинроқ эълон қилиниши кўзда тутилган.

U19 Осиё чемпионати ҳамда клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати аввалдан белгиланганидек октабрь ва декабрь ойларида ташкил этилади.

U19 Осиё чемпионати
14-31 октабрь | Ўзбекистон

Клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати
2-13 декабрь | БАА

Футзал бўйича Осиё чемпионати
4-15 ноябрь | Туркманистон

U16 Осиё чемпионати
25-ноябрь – 12-декабрь

Осиё чемпионлар лигаси
Сентябрь | гуруҳ ва плей-офф босқичи
2-3 ноябрь | чорак финал босқичи
24-ноябрь | ярим финал босқичи
5-декабрь | финал

*Юқоридаги эълон қилинган саналар минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!