ОЧЛ саралашида иштирок этадиган АГМК Туркияга жўнаб кетди
Янги мавсумда халқаро майдонда иштирок этадиган АГМК жамоаси бўлажак мусобақаларда муносиб тараддуд кўриш мақсадида, ҳал қилувчи ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиради.
Тошкентда 7 январь куни тўпланган ва 1 ой давомида Дўрмондаги қароргоҳда шуғулланган олмалиқликлар йиғин доирасида учта назорат беллашуви ("Сурхон" 2:0, "Бухоро" 2:2, "Турон" 1:1) ўтказди ва унда 1 ғалаба, 2 дуранг қайд этди.
Бугун эрталаб, соат 10:00 да жамоа делегацияси Тошкент-Анталия йўналиши бўйлаб чартер рейсда парвоз қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Икки ҳафта (12-27 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида тўртта назорат ўйинини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Анталиядаги йиғинга иштирок этадиган делегация таркиби 39 нафар футболчи/мураббийлар штаби/раҳбариятдан иборат.
Йиғинга дарвозабон Ботирали Эргашев ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинидан кейин қўшилади.
АГМК Анталияда "Royal Seginus Hotel" меҳмонхонасига жойлашади ва бугундан куннинг иккинчи ярмидан ўқув-машғулот йиғинига киришади.
Анталия йиғинига йўл олган таркиб рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар:
Ботирали Эргашев*
Валижон Раҳимов
Суҳроб Султонов
Ҳимоячилар:
Мирғиёс Сулаймонов
Дилшод Аҳмадалиев
Аббос Отахонов
Бобур Йўлдошев
Сардор Раҳмонов
Акром Комилов
Шероз Жалолов
Ярим ҳимоячилар:
Йован Жокич
Дилшод Жўраев
Миржамол Қосимов
Жасур Умаров
Санжар Турсунов
Санжар Шоаҳмедов
Шоҳруҳ Гадоев
Ҳусниддин Ғофуров*
Мурод Тошматов
Бунёд Турғунбоев
Сарвар Аблаев
Ҳужумчилар:
Александр Касьян
Зафар Полвонов
Камрон Абдулҳамидов
Фикрлар