ОЧЛ. "Сепахон" - "Ал-Иттиҳод" ўйини тақдири нима бўлади?
Хабарингиз бор, ОЧЛнинг 2-турида бўлиб ўтиши керак бўлган "Сепахон" - "Ал-Иттиҳод" учрашуви маълум сабабларга кўра қолдирилганди. Ушбу ўйин тақдири нима бўлиши аниқ бўлди.
Эронлик журналистлар хабар беришича, мазкур баҳс қайта ўтказилмайди. Натижада 0:3 ҳисобида жиддаликлар ғалаба қозонган бўлиб, 3 очкони қўлга киритади. Шунингдек, 200 минг доллар жарима ва "Нақш-э-Жаҳон" стадиони ОЧЛнинг 3 та ўйинига четлатилади. Ҳали расмий маълумотлар чиққани йўқ.
Айни пайтда "Ал-Иттиҳод" Осиё чемпионлар лигасининг "A" гуруҳида 6 очко билан 1-ўринда кетмоқда. "Сепахон" 2, "Эйр-Форс" эса 3-поғонани банд қилган. Сўнгги ўринга ОКМК жойлашган.
Фикрлар