ОЧЛ йўлланмасига эга бўлган "Бунёдкор" мураббийи: Йил бошида жамоанинг ўзи бўлиш-бўлмаслиги мавҳум эди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Нима дейишга ҳайронман? Тўғриси, ўйин менга ёқмади. Тахминан, бундай даражадаги учрашувларда доим шундай бўлса керак. Сабаби, учрашувда натижа асосий планда эди. Бу футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Ҳисоб 2:0 бўлганида биз хотиржам бўлишимиз керак эди, аммо ҳаммаси тескари кўриниш олди. Тезкор голдан кейин рақиб ўзига қайтди. Йўқ жойдан иккинчи голни ҳам қабул қилдик. Сўнг оддий жойда хатолар қилишга тушдик. Лекин йигитларга раҳмат! Натижани ушлаб қолишди ва ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. 

Оғир мавсумни ўтказдик. Ҳозир йил давомида йўлимизда учраган муаммоларни санаб берсам, билмадим. Асосийси, бошида бизга қанчалик қийин бўлган бўлса-да, охири яхшилик билан тугади. Бунинг учун клуб тизимида ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман! Бугунги ютуқнинг замирида барчанинг чин юракдан қилган меҳнати, бизга бўлган ишончи ётибди. Хабарингиз бор, йил бошида жамоанинг ўзи бўлиш-бўлмаслиги мавҳум эди. Ҳозир эса, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритдик. Шунинг учун ҳам барчага раҳмат!

Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритдик. Табиийки, энди ҳаммаси бошқача бўлади. Икки ҳафта дам оламиз, кейин яна машғулотларга киришамиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ! Таркиб раҳбариятнинг бизга қўядиган вазифасига қараб ўзгаради. Легионерлардан кўра ўзимизда жамоа ўйинини кучайтира оладиган футболчилар бор. Қолаверса, биз Чемпионлар Лигасида ўйнаймиз, табиийки, «Бунёдкор» либосини кийишни хоҳлайдиган ўйинчилар топилади, - деди Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
30/11/2019 20:02
Bunyodkor saralashdan o'tolmasa keragov
&
BLCHAD
30/11/2019 20:05
Pahtakorga Rahmat aytibqoyingla qolibberganiga
&
Surxon turon
30/11/2019 19:51
Биригчи навбатта Таркибди кучайтириш керак бу таркиб билан натижага еришиб бӯмайди