ОЧЛда энг ёш таркиб билан ўйнаган жамоа "Пахтакор" эканини биласизми?

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигасида энг ёш таркибни майдонга туширган клуб саналади. ОЧЛда ўртача ёши энг кичик бўлган ҳолда майдонга тушган дастлабки 10 жамоа рўйхатидан 5 тасида "Пахтакор"нинг ўйинлари учрайди.

2011 йил 11 май куни Тошкентда "Ал Садд"га қарши ўтказилган беллашувда "шерлар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Равшан Ҳайдаров асосий таркибда туширган футболчиларнинг ўртача ёши 21,8дан иборат эди. Ёши энг катта ўйинчи 27га тўлган Илҳом Суюнов бўлса, энг кичиги 17 ёшли Владимир Козак бўлган. Тўлиқ таркиб қуйида келтирилади.

Бу ҳалигача Чемпионлар Лигаси тарихида энг ёш таркиб ҳисобланади. Тошкентдаги ўйинда 22,5 ёшдан иборат эди. Темур Ҳакимов ва Владимир Козак 18 ёшга тўлмасдан туриб ОЧЛда дебют қилган. Улар энг ёш 30 дебютант рўйхатидан ўрин олган.

"ПАХТАКОР" - "АЛ САДД" - 1:1 (0:0)
2011 йил 11 май. "Пахтакор" стадиони. 2950 томошабин.
"Пахтакор": Рибкин (Тожибоев, 46), Холмуҳаммедов, Исматуллаев, Холмуродов, Суюнов, Андреев, Козак, Шихов (Кагиров, 79), Азизов (Мирҳайдаров, 83), Абдухолиқов, Савич.
Голлар: Андреев, 61-пен - 1:0. Мажди Сиддиқ, 90 - 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!