"Octagon 22 x Brave CF 53" промоушенида тўрт нафар Ўзбекистон вакили жанг қилди
Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида "Octagon 22 x Brave CF 53" промоушенлари ҳамкорлигида ажойиб жанг кечаси ташкил этилди.
Мазкур турнирда тўрт нафар Ўзбекистон вакили ҳам октагонга кўтарилди. Жумладан, 75 кг вазн тоифасида Санжарбек Эркинов қирғизистонлик Максат Жолдош билан тўқнаш келди ва афсуски 2-раундда "учбурчак" ҳолатига тушиб қолган ҳолда мағлубиятни қабул қилиб олди.
Оғир вазнда октагонга кўтарилган Жасур Мирзамуҳаммедов яна бир қирғизистонлик Исламбек Бактибек уулуни очколар ҳисобида мағлуб этди.
Фахриддин Мардиев қозоғистонлик 77.1 кг вазнда "OCTAGON" промоушени чемпиони Бауиржан Куанишбаевга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, 93 кгда Қодирхон Ғаниев ҳам Қозоғистон вакили Карим Рузбакиевга шиддатли кечган баҳсда очколар ҳисобида мағлуб бўлди.
Фикрлар