Одил Аҳмедов келганидан сўнг “Шанхай СИПГ”ни аргентиналик футболчи тарк этди
Ads

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори фаолиятини Хитойнинг “Шанхай СИПГ”да давом эттиради. Ҳамюртимиз хитойликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Ушбу клубда бир қатор легионерлар тўп тепади. Эътиборлиси, Шанхай клубида фаолият олиб борган аргентиналик Дарио Конка жамоани тарк этди.

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячини Бразилиянинг “Фламенго” клуби ўз сафига қўшиб олган. Энди аргентиналик хавбек бир йилни ижара асосида Бразилия чемпионатида ўтказадиган бўлди. 

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!