Одил Аҳмедов Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат йўллади
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказади.
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов мухлисларга мурожаат қилди.
- Эртанги ўйин қандай муҳимлигини ҳамма билиб турипти. Шунинг учун мухлислар стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришса, ҳаво совуқлигига қарамай келишса, албатта, яхши кайфият улашишга ҳаракат қиламиз.
Ҳимоядаги ўйиним? Унчалик ноқулайлик туғдирмади. Чунки аввал ҳам шу чизиқда тўп тепганман, - деди Одил Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин эртага 17:00да старт олади.
Фикрлар