Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” таркибида илк ўйинини ўтказди (фото)

Яқиндагина Россиянинг "Краснодар" клубидан Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоасига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов бугун янги жамоаси таркибида ўзининг илк учрашувини ўтказди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Саудия Арабистонининг "Ал-Батин" клубига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида "Шанхай СИПГ" либосида ҳаракат қилди.

Терма жамоамиз сардори иштирок этган ўйинда шанхайлик футболчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)