Одил Аҳмедов Шомуродов ҳақида нималар деди?

"Шанхай СИПГ" клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Элдор Шомуродовнинг "Ростов"даги фаолияти ҳақида гапирди.

"Элдорда барча жиҳатлар етарли. Унга шунчаки, бироз вақт керак эди. Характер, тезлик, бўй — буларнинг барчаси ҳозирда футболчи учун жуда муҳим саналади. Яхшики, у ўз имконияларини намойиш этмоқда. Премьер-лигада гол киритиш қийин бўлса-да, юқори даражада ўйнамоқда", - деи Аҳмедовнинг сўзларини келтириб ўтди "Sport24".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!