Одил Аҳмедов Хитой клуби билан шартнома имзолаб бўлганмиди?

Хитой Супер лигаси жамоалари қишки трансферлар мавсуми олдидан жаҳон футболида таниқли бўлган футболчиларни ўз таркибига қўшиб олиш бўйича турли маълумотларни тарқатмоқда. 
Хусусан, бир неча кундан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг "Краснодар"дан Хитой Супер лигасига кўчиб ўтиши тўғрисидаги  хабарлар ҳам бутун Осиёдаги футбол жамоатчилигининг эътибор марказида турибди. 

Одил Аҳмедов  “Шанхай СИПГ” клубига таклиф этилган ва терма жамоамиз сардори бу клуб билан музокара ўтказиш учун Хитойга ҳам бориб келгани ҳақида маълумотлар тарқатилди. Бироқ Акмал Мирзонинг «Чой устида» деб номланган радиодастурига ташриф буюрган футболчи Хитой клубининг таклифини оила даврасида муҳокама қилиб, кейингина якуний қарорга келишини таъкидлаган эди.

SPORTS.uz  ахборот порталига маълумот берган ва номини ошкор этмаслигимизни сўраган хитойлик ҳамкасбимиз  “Шанхай СИПГ” жамоаси Одил Аҳмедов билан шартнома имзолагани ҳақида маьлумот берди.  

- Хитой футболига энг яқин бўлган журналист Шиао Лиангжи “Шанхай СИПГ” клубининг Одил Аҳмедов билан шартнома имзолаганини тасдиқламоқда. Клуб ва футболчи томонидан ҳали расмий хабар берилмади - дейди хитойлик ҳамкасбимиз. 

Таъкидланганидек, Одил Аҳмедов томони ушбу маълумотни тасдикламади.


SPORTS.uz  ахборот портали Одил Аҳмедов трансфери бўйича воқеалар ривожини узлуксиз кузатиб бормоқда ва янги маълумотлар пайдо бўлиши билан ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қиламиз. 

SPORTS.uz сайтини кузатиб боринг.

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!