Одил Аҳмедов: Хитой халқи қатъий тартиб-интизом самарасида коронавирусни енгди. Биз ҳам шу йўл билан яна нормал ҳаётга қайтамиз

Шу кунлари Хитойда бўлиб турган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Шанхайнинг «Шанхай СИПГ» клуби футболчиси Одил Аҳмедов «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши курашиш борасида кўрилаётган қатъий чора-тадбирлар юзасидан ўз фикрини билдирди.

Ассалому алейкум, азиз ватандошлар, қадрдонлар. Умид қиламанки, ҳозир барчангиз сабр билан, зерикмай уйда ўтирибсиз, - деди машҳур футболчи. - Айни пайтда бутун дунёни эгаллаб олган коронавирус, афсуски, бизнинг Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Шу муносабат билан ижтимой тармоқларда ушбу мавзуда жуда кўп видеолавҳаларга кўзимиз тушаяпти. Айримларнинг бу ҳолатга бўйсунгуси йўқ, баъзилар эса маскасиз юришни ўзи учун жасорат, деб билаяпти. Менинг фикримча ҳозирги пайтда уйда қолиш ва оиламиз билан бирга бўлиш энг катта жасорат ҳисобланади. Чунки уйда қолиш вирусни йўқотишнинг янг самарали йўлларидан биридир. Шу сабабдан сиз ватандошларимдан, Ўзбекистон халқидан уйда қолиб, карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўрайман.

Одил Аҳмедов Хитойдан Ўзбекистонга моддий ёрдам юборди (Фото)

1586447313.2034

Келинглар, барчамиз бирлашиб, аҳил бўлиб, давлатимиз раҳбарияти томонидан белгиланган тартибларга амал қилайлик. Давлат органлари ходимларининг ишларини қадрлайлик. Вирус тарқалгандан буён уйга боролмаётган шифокорларимизнинг ишларини қадрлайлик.

Худо хоҳласа, биз, албатта, коронавирус устидан ғалаба қозонамиз!

Хитой халқи қатъий тартиб-интизом самарасида коронавирусни енгди. Бизнинг мамлакатимизда ҳам тартиб-интизом биринчи ўринда турса, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан белгиланаётган қарорларга барча бўйсунса, албатта, бу синовлардан яқин кунлардан ўтиб, яна нормал ҳаётга қайтамиз”.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Одил Аҳмедов коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида мамлакат тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот берилишича, «Шанхай СИПГ» футбол клуби аъзоси Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси ёрдамида Ўзбекистонга тиббий комбинезонлар, ҳимоя кўзойнаклари ва шлемлар юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!