Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши бош мураббий режаларидан ташқарида қолиб, клубни тарк этди
Ads

 

“Гамбург” клуби босниялик ярим ҳимоячи Эмир Спахич билан ўртадаги шартномани бекор қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, бунга клуб бош мураббийи Маркус Гисдолнинг 36 ёшли футболчини ўз режаларига киритмаганлиги сабаб бўлган.

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан “Анжи” сафида тўп сурган футболчи, жорий мавсумда 11 ўйинда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмаган.