Одилжон Аслонов ҳам ўз жангини ўтказди

  • 6 январь, 2021, 02:45
  • 0
  • Бокс

Россияда бокс оқшоми давом этмоқда. Бироз олдин 59 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шукуржон Раҳимов ғалаба қозонгани ҳақида маълумот берган эдик.

Яна бир боксчимиз ҳам ўз жангини ўтказди. 75 кг вазнда Одилжон Аслонов тажрибали рақиби Андрей Ефременкони 4 раунд якунига кўра, мағлуб этди ва жамоасига қимматли очколарни тақдим қилди.

Ушбу жангларнинг барчаси 4 раунддан иборат бўлиб, юртдошимиз 40:36 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу ўринда, яна бир бор таъкидлаб ўтиш лозимки, мусобақа жамоавий тарзда ташкил этилмоқда. Юртдошларимиз таниқли боксчи Мурат Гассиев жамоасидан ўрин олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!