Одион Игало Манчестерда карантинда сақланмоқда

"Манчестер Юнайтед"нинг янги форварди Одион Игало "қизил иблислар" ихтиёрига келиб қўшилгани йўқ, дея хабар бермоқда The Mirror нашри.

Манба таъкидлашича, нигериялик футболчи Хитойдаги коронавирус сабаб умумий икки хафта муддат давомида инкубация жараёнини ўташи режалаштирилган, шундан сўнггина у клуб билан умумий гуруҳда машғулотларда иштирокини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар қишги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Игалони Хитойнинг "Шанхай Шэньхуа" клубидан мавсум сўнггигача ижарага олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!