ЎФА, "Андижон" ва "Насаф" Туркиядаги зилзиладан зарар кўрмаганини маълум қилди

TIGGO 2 PRO

Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган жамоаларимиз ҳақида маълумотга эгасиз. Айни пайтда Туркия мамлакатида кучли зилзила кузатилмоқда. 

Ушбу офат туфайли қурбонлар ва жабрланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳозирга келиб, "Насаф" футбол клуби ва ЎФА матбуот хизмати зилзиладан зарар кўрмаганини маълум қилди. "Аждарлар" машғулотлар одатдагидек давом этаётганини таъкидлаб ўтган. 

Охирги хабарларга кўра, ер қимирлаши сабаб 912 киши ҳалок бўлгани ва 5385 киши жароҳат олгани эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!