ЎФА келишилган ўйинлар ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди
Жорий йилнинг 4 сентябр куни интернет тармоқларида келишилган ўйинларга оид бир қанча маълумотлар пайдо бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг махсус инспекция бўлими мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган ва айни пайтда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, вазиятни тўлиқ очиқлаш ва барча айдборларни аниқлаш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳам музокаралар олиб бориляпти.
Суриштирув жараёнига оид маълумотлар ўрганилиб, якуний хулосалар чиқарилгач, ЎФА сайти орқали оммага тақдим этилади.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси телеграм канали
Фикрлар