ЎФА: "Насаф", "Пахтакор" ва АГМК легионерлари дисквалификация қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021 йилги мавсум сўнгги турида бўлиб ўтган учрашувларда юз берган ҳолатлар бўйича қарорлар чиқарди.

Жумладан, 2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Пахтакор” — “Бунёдкор” учрашувида “шерлар” футболчиси Драган Черан 21-дақиқада тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тизза қисмига зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни учрашувдан четлаштирган. Шунингдек, мазкур ўйинда “Пахтакор”нинг яна бир футболчиси Шерзод Аъзамов 120+2-дақиқада ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Пахтакор” жамоаси футболчилари Драган Черан 2 та ўйинга, Шерзод Аъзамов эса 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги яна бир баҳс АГМК — “Насаф” учрашувида меҳмонлар футболчиси Марко Станоевич ўйиннинг 61-дақиқасида қоидани жиддий равишда бузган. Яъни у тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг тизза қисмига зарба берган ва ўйиндан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 4 декабрь куни “Пахтакор” — “Насаф” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал учрашувининг 34-дақиқасида “Насаф” жамоасининг футболчиси Ойбек Бозоров ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиқ қисмига кучли зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Насаф” клуби футболчиси Ойбек Бозоров 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган “Андижон” — “Навбаҳор” учрашувининг 89-дақиқасида “Андижон” жамоаси сафида ҳаракат қилган Усмонали Исмоналиев “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жойлашган секторга қараб ножўя ҳаракатларни амалга оширган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Усмонали Исмоналиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган “Насаф” — “Локомотив” учрашувида “Насаф” жамоаси футболчиси Жўрабек Маннонов ўйиннинг 65-дақиқасида қоидани жиддий бузган, яъни оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба берган ва ўйиндан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Насаф” жамоаси футболчиси Жўрабек Маннонов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган яна бир учрашув — “Сурхон” — “Машъал” баҳсида меҳмонлар вакили Нажмиддин Нормуродов ўйиннинг 90+6-дақиқасида рақибга орқа томондан елкаси билан зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни ўйиндан четлаштирган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Машъал” жамоаси футболчиси Нажмиддин Нормуродов 1 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Шунингдек, Суперлиганинг ушбу туридан ўрин олган АГМК — “Сўғдиёна” учрашувида олмалиқликлар вакили Александр Касьян ўйин якунидан сўнг ҳакамликдан норозилигини қўпол тарзда билдирган ва унга қизил карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Александр 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Футзал Олий лигасининг 6-тури доирасидаги “Локомотив” – “Строитель Зарафшон” учрашувидан сўнг “Локомотив” жамоасининг мураббийи Фарҳод Мираҳмедов Интизом Кодексининг 5.43-бандини бузган, яъни Суперлига ва Про лига клублари бош мураббийлари учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиши ҳақидаги мажбуриятни бажармаган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи Фарҳод Мираҳмедовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Футзал Олий лигасининг 7-тури доирасидаги “Насаф” – “Металлург” учрашувининг 22-дақиқасида ўйин қоидаси бузилганидан сўнг “Металлург” жамоасининг бош мураббийи Равшан Раджабов ҳакамга нисбатан ўз норозилигини билдирган. Ёрдамчи ҳакам уни тинчлантиришга уринган. Ушбу вазиятда “Металлург” футболчиси Илҳом Раджабов ёрдамчи ҳакамга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатни амалга оширган ва қизил карточка билан майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Металлург” клуби футзалчиси Илҳом Раджабов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
23/02/2022 08:33
Qani endi bizani. mutahasisla ham jonli eferga chiqib har epizotka tuliq tuqtalib tushuncha bersa. eng kulgulisi Oybek qanaqasiga qizil bergan shuni ham tushunterib bersa. yoki Marko oyogi ikkala uyinchi ham bir vaqtka oyoq kutargan bulsa. Diyor qergasiz. bitta siz uka haqiqatni aytadigan bemolol aytaver halq san tarafka. yoqoridakila gapini ikki qilib bulmaydi deb.
&
Zamon
23/02/2022 08:08
Uynatmay quyoqolinglar biz ham fudbol kutib yuribmiz uyfa buladimi ofka desfelikatsiya haqida hafta ichida malumot beradi kelasi yilgi uyin oldidamas bu nasaf.fc futbolchilari agar kelayotgan uyinda paxtakordan yaxshi uynasalaring ehtiyot bulinglar Sherzod,Akmal,Husayn,Dilshod yo Abduvohid boring aniq qizil olasan
&
Ганишер
23/02/2022 07:52
Буёғи жуда қизиқ булдию,.айни Пахтакор Насаф билан супер кубокга уйнайдигон пайти дисклавикация, Тартиб интизом қумитаси,. буни уша вақтда хам куриб чиқса булар эдику, Офарин.!!!!
&
Лучше Насаф
23/02/2022 07:38
Бу онангни скай равшаннинг олдига наианганни кути одил кушилди енди билган букини йийди харомилар