ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

  • 11 ноября, 14:18
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарангиз бор, айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Ваккилларимиз айни вақтда 2-турдан сўнг “J” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Tecno

Ўзбекистон футбол ассотсиацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоа вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида турнирда муносиб иштирок этиш ҳамда жамоа аъзоларининг руҳий ва жисмоний тайёргарлиги, уларга яратилган шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шу билан бир қаторда, учрашувда жамоа аъзоларига кўп сонли футбол мухлислари ҳамда ассотсиация томонидан юксак ишонч билдираётгани, Осиё кубоги билан бўлгани сингари терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этишлари зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Исломбек Исмоилов жамоа мусобақада бор имкониятини ишга солаётгани, футболчилар ҳам турнир даражасини ҳис қилиб турганини таъкидлади.

Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва келгуси учрашувларга тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминлаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатишни давом эттириш ҳақида масъулларга кўрсатма берилди.

Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию