ЎФА раҳбарияти ва терма жамоа бош мураббийи ҳисобот беради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2022 йилда кўплаб йирик мусобақалар ва тадбирлар ўтказилиши, жамоаларимиз халқаро мусобақаларда иштирок этиши режалаштирилган.

Бу борада тўлиқ маълумот бериш, янги мавсумдаги режалар билан таништириш, терма жамоаларимиз фаолиятини сарҳисоб қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилади. Унда ЎФА раҳбарияти, мутасаддилар ҳамда миллий жамоалар бош мураббийлари иштирок этади.

Матбуот анжумани 1-март куни, соат 16:00 да бошланади. Унда аккредитациядан ўтган барча ОАВ вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!