ЎФА "Сурхон", АГМК ва бошқа жамоаларни ҳам аяб ўтирмади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
“ҚИЗИЛҚУМ” — “СУРХОН”
Суперлига 10-туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Сурхон” учрашувнинг 54-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Иқболжон Маликжонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилгандан сўнг ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иқболжон Маликжоновга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“ДИНAМО” — AГМК
Суперлига 10-тури доирасидаги “Динамо” — AГМК учрашувнинг 90+5-дақиқасида AГМК жамоаси мураббийи Павел Бугало ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Павел Бугалога нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“СУРХОН” — “СЎҒДИЁНA”
U-21 Биринчилиги 9-тури доирасидаги “Сурхон” — “Сўғдиёна” учрашувнинг 78-дақиқасига келиб термизликлар футболчиси Aсилбек Темиров ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига ургани ва тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Aсилбек Темировга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“AРAЛ” — “ЧИҒAТОЙ”
Биринчи лига 6-тури доирасидаги “Aрал” — “Чиғатой” учрашувнинг 90-дақиқасига келиб ўйин тўхтатилган вақтда “Aрал” жамоаси футболчиси Aсад Жуманмуратов рақиб ўйинчисига нисбатан қилган тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Aсад Жуманмуратовга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“ҚИЗИЛҚУМ-W” — “НЕФТЧИ-W”
Aёллар Олий лигаси 7-тури доирасидаги “Қизилқум-W” — “Нефтчи-W” учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Қизилқум-W” жамоаси футболчиси Эъзоза Шарипова жамоасига нисбатан ўйин қоидаси бузилгандан сўнг рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва қизил карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эъзоза Шариповага нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси қўлланилди.
Фикрлар