ЎФА ва ЎзПФЛ 2026 йил учун асосий режаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси вакиллари иштирокида келгуси йил учун асосий йўналишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.
Учрашув давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
2026 йилги тақвимни пухта режалаштириш;
мусобақалар регламентини такомиллаштириш;
ўқув курсларининг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
ўйин интенсивлигини кучайтириш;
соф ўйын вақтини кўпайтириш;
аналитик кўрсаткичлар ва мониторинг тизимини яхшилаш;
футбол мактаблари ва футбол академияларини тизимли ривожлантириб бориш;
ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш;
Про Лига фаолиятини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу учрашув футболимизда сифат, тартиб ва самарадорликни оширишга қаратилган келгуси йилги режалар учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.



Фикрлар