ЎФА вакиллари Франциядаги машҳур футбол маркази фаолияти билан танишдилар

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоятида барпо этилаётган Ўзбекистон терма жамоалари учун марказини халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида футболи ривожланган бир қатор давлатларнинг тажрибалари ўрганилмоқда.

ЎФА раҳбарияти ФИФА таклифига биноан дунёдаги енг машҳур футбол марказларидан бири бўлган “Клайрефонтайн”да бўлди. Франциядаги мазкур инфратузилма 62 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, унда 8 та майдон, футбол илмий-тадқиқот маркази, тиббий-реабилитация марказлари, конференц хоналар, фитнес ва анжуманлар зали, миллий терма жамоалар учун ётоқхонага эга. Бундан ташқари, бу ерда Франция миллий футбол академияси жойлашган бўлиб, маскан жаҳон футболига Тьери Анри, Николья Анелька, Килиан Мбаппе сингари бир қанча юлдузларни етказиб берган.

ўфа

ЎФА вакиллари Тошкент вилоятидаги базадан ўрин оладиган обьектларни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича керакли тавсиялар олдилар. Терма жамоалар марказида жойлашиши кўзда тутилган машғулотлар зали, илмий-тадқиқот маркази, реабилитация маркази, машғулот майдонлари, ёпиқ спорт комплекси ва конференция хоналарини, футболчилар ётоқхонасини жиҳозлаш юзасидан Франция тажрибаси ўрганилди. Бир қанча лойиҳаларга қўшимчалар киритилиши белгиланди.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!