ЎФА: Халқаро турнирда Нигерия, Замбия ва Экватор Гвинеяси билан ўйнаймиз

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиянинг Aнталья шаҳрида ташкил этиладиган “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирида қатнашади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

15-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари Экватор Гвинеяси, Нигерия ҳамда Замбия аёллар терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар жамоамиз 8-14 февраль кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади ва 15 январь куни Aнталья шаҳрига йўл олади.

Маълумот ўрнида, нигерияликлар аёллар футболи бўйича жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчиси ҳисобланади. Замбия аёллар терма жамоаси эса 2021 йилги Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Aфрика қитъасининг ягона жамоасидир.

“Festival Women’s Trophy 2021”
Aнталя, Туркия

17 февраль
Ўзбекистон – Экватор Гвинеяси

20 февраль
Ўзбекистон – Нигерия

23 февраль
Ўзбекистон – Замбия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!