ЎФАда йиғилиш бўлди ва янги тайинлов эълон қилинди (Фото)

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши раиси лавозимига мутахассис тайинлаш бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Биродар Aбдураимов, Николай Любарцев, Евгений Валицкий, Вячеслав Солохо, Шамил Яфаров, Фарҳод Магамедов, Aҳрол Иноятов, Манноп Якубов, Шокир Исмоилов, Тўлаган Исоқов ва яна бир қатор фахрийлар иштирок этди.

Йиғилиш аввалида, ЎФA бош котиби Aваз Максумов сўз бошлаб, Ўзбекистон футбол фахрийлар кенгаши раиси марҳум Наримон Жалолов, унинг футбол соҳасида босиб ўтган йўли, ўзбек футболига қўшган ҳиссаси тўғрисида таъкидлаб ўтди. Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига масъулиятли, тажрибали номзодни тайинлаш ва ушбу масъулиятли ишда кенгаш аъзолари фикри муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Шунингдек, Фахрийлар кенгаши аъзоси Евгений Валицкий сўзга чиқиб, Наримон Жалолов ҳақида илиқ фикрлар билдириб, уларнинг фаолиятини муносиб давом эттириш ҳамда Фахрийлар кенгашини ушбу ишларда фаол бўлишга чақирди.

Мажлис давомида кенгаш аъзоси Aҳрол Иноятов фахрийлар саломатлигини яхшилаш, футбол билан доимий шуғулланишини таъминлаш мақсадида, мусобақа ва хотира турнирларини карантин талабларига риоя қилган ҳолда кўпроқ ташкил этиш ҳамда Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига муносиб номзодни сайлаш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, узоқ йиллардан бери ушбу кенгашда раис ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган ўзбек футболи афсонаси Тўлаган Исоқовга сўз берилди. Тўлаган Ўлмасович барчани ҳозирги кунда кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар, ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақалар ҳақида хабардор қилиб ўтди.

photo_2020-10-19_13-49-27

Aваз Максумов фахрийлар кенгаши раиси лавозимига мутахассис тайинлаш юзасидан Тўлаган Исоқов номзодини тавсия қилди ва кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!