ЎФФ таркибий қисмида ўзгариш амалга оширилди

  • 13.01.2026 11:33
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ЎФФ таркибий қисмида ўзгариш амалга оширилди. Шу кунга қадар Ўзбекистон футзал федерацияси Тиббиёт департаментида бош шифокор лавозимида фаолият юритиб келган Тешабоев Лазизбек Эргашбой ўғли ЎФФ Тиббиёт департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Tecno

Лазизбек Тешабоев Тошкент тиббиёт академиясининг “Даволаш иши” йўналиши бўйича бакалавр босқичини тамомлаган. Шунингдек, у спорт тиббиёти факултетининг клиник ординатурасини ҳам муваффақиятли якунлаган.

Лазизбек Тешабоев 2022–2024-йиллар давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясида турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида шифокор сифатида фаолият олиб борган. 2025-йилдан ҳозирги кунга қадар эса Ўзбекистон футзал федерацияси Тиббиёт департаментида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!