ОФК ижтимоий тармоқда ҳакамни ҳақорат қилган футболчини қандай жазолади?
Осиё футбол конфедерацияси тартиб-интизом қўмитаси ўтган мавсум Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган Қатарнинг “Ал-Садд” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари ўртасидаги дастлабки ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда учрашув ҳакамини ҳақорат қилгани учун “Ал-Садд” футболчиси Бағдод Бунежани жазога тортди.
Унга кўра Бунежа 10 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди. Бундан ташқари у 2 ойга дисквалификация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ОЧЛ ярим финалида икки ўйин натижасига кўра “Ал-Ҳилол” клуби “Ал-Садд” 6:5 ҳисобида устун келган ва финалга йўл олган эди.
Фикрлар