ОФК Илгиз Танташев ҳақида махсус материал эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, Осиёнинг энг нуфузли ҳакамларидан бири саналган ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев жамоаси билан биргаликда (Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин) Жаҳон чемпионатида илк бор фаолият олиб боради.

"Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) жаҳон чемпионати олдидан мундиалда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида махсус материал тайёрлади. Унда Илгиз Танташевнинг халқаро ҳакамлик фаолиятидаги муҳим ютуқлари алоҳида эътироф этилган.

2013 йилдан буён ФИФА ҳаками мақомига эга бўлган бухоролик ҳакам сўнгги ўн йил давомида қитъанинг энг йирик мусобақаларида мунтазам ишламоқда. У 2015 йилдан бери ОФК Чемпионлар лигасининг барча мавсумларида, шунингдек, ОФК Кубогининг олти мавсумида учрашувларни бошқарган.

Илгиз Танташев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг тўртта учрашувида ҳакамлик қилган бўлса, 2025 йилда ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ишлаган.

42 ёшли ҳакам фаолияти давомида 2019 ва 2023 йилги Осиё кубоги финал босқичи ўйинларида, учта ОФК У-23 Осиё кубогида ишлаган. Жорий йилнинг апрель ойида эса Элит Чемпионлар лигаси финал учрашувини бошқариш борган", дейилади ОФК хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати 11 июнь – 19 июль кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!