ОФК кубоги, финал. "Сўғдиёна"ни ютган Малайзия клуби финалда йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ҳозиргина, ОФК кубоги финал ўйини якунланди.
Малайзиянинг "Куала Лумпур Сити" ва Уммоннинг "Ас-Сиб" жамоалари ўртасида кечган беллашувда уммонликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Ал-Бусайдий, Ал-Муқбалий ва Ал-Ғассоний муаллифлик қилди.
Маълумот учун, "Куала Лумпур" ярим финалда Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратганди.
Фикрлар