ОФК кубоги. "Насаф"нинг финалдаги рақиби маълум бўлди. Ўйин Ўзбекистонда ўтказиладими?

Халқаро майдонда Ўзбекистон номидан қатнашаётган айни пайтдаги ягона клубимиз "Насаф" ОФК кубоги ярим финал босқичидан муваффақиятли ўтди. 

Гонг Конгнинг "Ли Ман" жамоасига қарши кечган беллашувда "аждарлар" 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани тантана қилди. Уларнинг ҳал қилувчи беллашувдаги рақиби Баҳрайннинг "Ал-Муҳаррақ" ҳамда Қувайтнинг "Қувайт СК" жамоалари ўртасидаги учрашувда аниқланди. Унда баҳрайнликлар 2:0 ҳисоби билан зафар қучди.

Энди ОФК кубоги чемпиони номига ойдинлик киритиб берувчи "Насаф" - "Ал-Муҳаррақ" ўйини 5 ноябрь куни, Баҳрайн давлатида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!