ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" финалга чиқса, Уммон клубига қарши майдонга тушади

ОФК Кубоги ҳудудлараро финал босқичи доирасидаги "Ал-Сиб" ҳамда "Ал-Риффа" жамоалари ўртасидаги беллашув ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи таймда томонлар дарвозаларга йўл топа олмади. 47-дақиқада Абдулазиз Ал-Мукбали ҳисобни очди. Аҳмад Ал-Сийяби, Салоҳ Ал-Яҳёий ва Космос Дауданинг аниқ зарбалари уммонликларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, "Ал-Сиб" финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи финалчи номи "Сўғдиёна" ҳамда "Куала-Лумпур Сити" клублари ўртасидаги беллашувда аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!