ОФК кубоги. "Сўғдиёна" футболчилари эртага оқ рангли либос остида ҳаракат қилади (фото)

ОФК кубоги ҳудудлар аро ярим финал босқич доирасида “Сўғдиёна” ва “Истерн” жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув эртага 18:00 да старт олади. 

Бугун “Ўзбекистон меҳмонхонаси” анжуманлар залида “Сўғдиёна” – “Истерн” учрашувидан олдинги митинг бўлиб ўтди.

Унда томонлар эртага қандай рангдаги либосларда тўп тепиши аниқланди. Келишувга кўра, “Сўғдиёна” тўлиқ оқ рангли либосларда, “Истерн” эса кўк формаларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, беллашув Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

сўғдист

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
05/09/2022 12:45
Cўғдиёнага омад тилаймиз.